Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди

Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус филиалига 2020-2021 ўқув йили учун махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди. Қабул карантин даврида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, юқори савияда шаффофлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказилади.

Пандемия шароитидан келиб чиқиб, махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентлардан ҳужжатлар истисно тариқасида 2020 йилнинг 15 августидан 10 сентябрига қадар (ўша куни ҳам) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида қабул қилинади.

Махсус сиртқи таълим шаклига уч йилдан ортиқ тренерлик иш стажига эга бўлган ва ҳозирги кунда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида фаолият юритаётган тренер ва ходимлар танлов асосида қабул қилинади. Имтиҳонлар республикада эпидемиологик вазият барқарорлашишидан келиб чиқиб ўтказилади.

Махсус сиртқи таълим шаклига абитурентлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

1. Абитуриент томонидан олий таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

2. Юқори турувчи ташкилотнинг тавсияномаси;

3. Паспорт нусхаси;

4. Ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломнинг асли (иловаси билан бирга);

5. Иш жойидан маълумотнома;

6. Меҳнат дафтарчасидан нусха (иш жойидан тасдиқланган ҳолда);

7. 3,5×4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

2020-2021 ўқув йили учун махсус сиртқи таълим шаклига 550та квота ажратилган бўлиб, шундан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига 500 нафар ҳамда унинг Нукус филиалига 50 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.

Йўналишлар кесимида қабул параметрлари қуйидаги жадвалда акс этган:

Қўшимча маълумотларни ҳудудлар кесимида қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси: +99890 700-78-78

Тошкент шаҳар: +99897 344-00-88

Андижон вилояти: +99891 495-33-45

Бухоро вилояти: +99897 300-22-53

Жиззах вилояти: +99890 515-45-35

Навоий вилояти: +99893 951-99-77

Наманган вилояти: +99891 360-77-23

Самарқанд вилояти: +99893 991-29-27

Сирдарё вилояти: +99897 566-48-82

Сурхондарё вилояти: +99891 587-07-06

Тошкент вилояти: +99890 965-08-25

Фарғона вилояти: +99891 655-63-00

Хоразм вилояти: +99897 735-73-17

Қашқадарё вилояти: +99893 423-28-07

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan