Халқаро аёллар кўнига бағишлаган регби мусобақаси ўтказилди

Халқаро аёллар кўнига бағишлаган регби мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон регби федерацияси «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ҳамкорлигида 2021 йил 6-7 март кунлари Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишланган U-18 регби мусобақаси ташкил этилди.

Турнир Осиёда регби бўйича ўтказиладиган чемпионат ва олимпия ўйинлари каби нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш доирасида ташкиллаштирилди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 18 ёшгача бўлган қизлардан ташкил топган жамоалар иштирок этишди. Бу эса ўз навбатида регби мамлакатимизда қайтмас суръатлар билан ривожланаётганлиги ва унга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганининг яна бир исботидир.

Байрам мусобақаси кўтаринки руҳда ва дўстона рақобатда ўтказилди. Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган кўплаб ишқибоз ва мухлислар ўзларининг севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун меҳмон сифатида қатнашдилар.

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувларда ҳар бир жамоа вакиллари ўзаро куч синашда кучли жисмоний, ақлий қобилиятлари ва иродавий хислатларини намойиш этишга муваффақ бўлдилар.

Ўтказилган мусобақа якунларига кўра биринчи ўринни Хоразм вилояти, иккинчи ўринни – Наманган вилояти ва учинчи ўринни – Тошкент жамоаси эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар тадбир ташкилотчилари томонидан тегишли тарзда диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan