Ханчжоу-2022, Париж-2024: Тайёргарлик режалари муҳокама қилинди

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Тайёргарлик режалари муҳокама қилинди

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Тиббиёт соҳасидаги тайёргарлик режалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг тиббиёт йўналиши масалаларини муҳокама қилди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Абдушукур Садиков бошчилигидаги марказ шифокорлари ва Қўмитанинг бошқа мутасаддилари иштирок этишди.

Учрашув давомида МОҚ раиси спортдаги эришилажак ютуқлар замирида тиббиёт йўналишининг қанчалик муҳим аҳамият касб этиши ҳақида гапириб ўтди.

“Замонавий спортдаги ғалабалар ортида тиббиёт соҳасининг ҳам улуши катта. Федерацияларимиз бўлажак Осиё ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича ўз режаларини тақдим қилишди. Унда асосий эътибор ёшларга қаратилган. Ўз навбатида Сизлардан ёш спортчилар билан ишлаш бўйича таклиф ва фикрларингизни кутиб қоламиз. Зеро, уларнинг жисмоний ҳолатини тўғри назорат қилиб бориш жуда муҳимдир. Президентимизнинг ёшлардан умиди катта. Биз уларни халқаро ареналарга тайёрлаб боришимиз лозим”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Манба: olymriс.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan