Россия Федерациясида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Уфа шаҳрида 12-13 сентябр кунлари бўлиб ўтайотган Собик Иттифоқ давлатлар кубоги доирасида мамлакатимиз шарафини «Университет» жамоаси ҳимоя қилмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида ҳамюртларимиз учта учрашув ўтказишди.
Дастлабки ўйин Ҳурагва (Белорусия) жамоасига қарши бўлиб ўтди. Ушбу уйинда регбичларимиз рақиб жамоасини 29-7 ҳисобида мағлуб этишди.
Иккинчи ўйин жуда тажрибали Рат (Екатеринбург) жамоасига қарши бўлиб ўтди, унда регбичилар яна кучлироқ эканликларини исботлаб 19-12 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Турнир мезбонларига қарши учинчи ўйин Уфа (Бошқирдистон) жамоаси мусобақанинг биринчи ярим финалчисини аниқлади. Афсуски, регбичиларимиз ушбу ўйинда мусобақа мезбонларига маглуб булишди.Шундай қилиб, мусобақанинг биринчи кунидан сўнг «А» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган ҳамюртларимиз чорак финалда иштирок этиш хукукини кулга киритишди.
Эртага, 13 сентябр куни «Университет» жамоаси «С» гуруҳининг ғолиби билан майдонга тушади.
Ҳамюртларимизга келгуси ўйинларда омад тилаймиз.