20 ёшгача аёллар ўртасидаги турнир март ойида ўтказилади

20 ёшгача аёллар ўртасидаги турнир март ойида ўтказилади

20 ёшгача аёллар ўртасидаги анъанавий турнир 4-5 март куни ўтказилади

Ўзбекистон регби федерацияси 2023 йил 4-5 март кунлари Тошкент шаҳар спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг стадионида U-20 аёллар терма жамоалари ўртасида “8-март Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланган анъанавий турнир мусобақаси ўтказилишини Сизларга маълум қилади.

Мазкур турнир федерацияга бириктирилган ҳомий ташкилот Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси ташаббуси билан уч йилдан буён ўтказилиб, мамлакатимизда регбини ривожлантиришда катта ҳисса қўшмоқда.

Барча регби мухлисларини ушбу мусобақага таклиф этамиз ҳамда гўзал қизларимизни ғалаба учун курашларини қўллаб-қувватлашга чорлаймиз.