Жорий йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан федерацияда спортчилари, мураббийлари ва тиббиёт ходимларига “Антидопинг қоидабузарликлари”, “Антидопинг таълимоти платформаси” ва “Спортда тақиқланган дори воситаларини текшириш миллий платформаси” бўйича семинар машғулоти ўтказилди.
Семинар жараёнида “Антидопинг таълим дастурлари” бўлими бошлиғи
Нурилло Эшқувватов, мазкур бўлим бош мутахассиси Икромжон Усмановлар томонидан зарурий маълумотлар берилди.